Мустақиллик улкан мақсадларга етаклаётган йўл

1.jpgҚашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Ғузор туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан Ғузор туман Батош ҚФЙ, Батош қишлоғининг 54-сонли умумтаълим мактабида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик улкан мақсадларга етаклаётган йўл” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Адлия бошқармаси, туман 1-сон давлат нотариал идораси, МХХ, ИИБ, хотин-қизлар қўмитаси, маънавият-тарғибот бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, имом хатиб, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси, истеъдодли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

1.jpgЎтказилган ушбу тадбирда ёшларимизни мустақилигимизнинг 25 йиллик байрами билан табриклаб, Мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшлар таълим-тарбиясига юксак эътибор қаратилиб, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш соҳасидаги ислоҳотларнинг тизимли, босқичма-босқич амалга оширилишига алоҳида этибор қаратиб келинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, таълим билан ўзвий ҳолда тарбия хусусида сўз юритилиб, тарбия авваломбор оилада гавдаланиши, ота-оналарнинг бурч ва вазифаларига урғу берилади. Албатта, бу борада таълим муассасалари ота-оналарнинг энг яқин ҳамкори ҳисобланади. Шу муносабат билан таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.1.jpg Ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини ташкил қилувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатида Ўзбекистон Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларгда қисқача таъриф берилди.

Бундан ташқари “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда диний экстремизмнинг салбий оқибатлари борасида ёшларга маълумот берилди.

Тадбирда истеъдодли ёшлар ва махалла аёллари томонидан рассомлик кўргазмалар ҳамда миллий хунармандчилик кўргазмалари ташкил этилди.

1.jpgТадбирнинг асосий мақсади ҳар томонлама етук ёшларни бугунги кунда таълим тизимида вояга етмаганларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, дунёвий, илмий ва ахлоқий савиясини ошириш, сохта диний ғоялар ва ақидапарастликка қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришдир.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда 150 дан ортиқ маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирок этди.

Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


Рўйҳатга қайтиш