Мустақиллик - ғурур, фахр ва ифтихордир

1.jpgҚашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Қамаши, Нишон, Касби, Қарши туман ФҲДЁ бўлимлари ташаббуси билан Қамаши тумани Тўқбой қишлоқ фуқаролар йиғинидаги маданият саройида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик - ғурур, фахр ва ифтихор” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Адлия бошқармаси, туман ФҲДЁ бўлимлари, туман хотин-қизлар қумитаси, маънавият-тарғибот бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, истеъдодли ёшлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

1.jpgАҳолининг кенг қатлами иштирок этган ушбу тадбирда истиқлол берган имкониятлар, энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни, миллат ва фуқаролараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ўзаро ҳурмат ва меҳр оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил олиб борилаётган сиёсатимиз, одамларимизнинг ҳаётдан розилиги, эртанги кунга ишончи янада мустаҳкамланаётганлиги, соғлом бола, соғлом авлод орзуси эса аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган интилиш эканлиги, “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш ғоя асосида масъулият билан ислоҳотлар иштирокчиси бўлиш хусусида маърўзачилар томонидан фикр мулохазалар билдириб ўтилди.

1.jpgИстеъдодли ёшлар томонидан Она юрт, Ватан мадҳини, ўзбек халқининг боқий қадриятларини, бетакрор оила бағрини, ота она ва фарзандлар бахту иқболини тараннум этувчи куй қўшиқлар даврага янада қизғинлик бахш этди.

Тадбирда ҳамкор ташкилотлар томонидан байрам табриклари тингланди. Маҳалланинг ибратли оилалари томонидан тайёрланган 3 нафар оила беллашуви чиқишлари орқали оилаларимизнинг соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиши, хусусан эр-хотин, 1.jpgота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр- оқибат руҳида бўлишига эришиш, оила барқарорлигини таъминлашда тиббий кўрикнинг аҳамияти, она ва бола саломатлиги муҳимлиги ҳақида фикрлар билдирилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда 100 дан ортиқ маҳалла аҳолиси иштирок этиб, тадбир кўтринки

рухда ўтди. Қамаши туман ФҲДЁ бўлими томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими 


Рўйҳатга қайтиш