Тинчлигимиз абадий бўлсин

1.jpgҚашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ғузор туман ФҲДЁ бўлими томонидан Ғузор туман Пачкамар қишлоқ фуқаролар йиғини Омонота қишлоғида жойлашган 46-мактабда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Тинчлигимиз абадий бўлсин” мавзусида маънавий-маърифий, маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Адлия бошқармаси, туман ФҲДЁ бўлими, МХХ туман бўлими, ИИБ, туман хотин-қизлар қумитаси, маънавият-тарғибот бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, имом хатиб, туманнинг истеъдодли ёшлари, спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

1.jpgТаъкидландики, республикамизда мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами арафасида ўтказилаётган шу каби тадбирлар аҳоли ва ёшлар учун байрам кайфиятини янада кўтариш, мустақиллигимизнинг аҳамияти ва унинг абадийлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирда миллий кураш, шахмат-шашка ва бошқа спорт мусабоқалари ўтказилди ҳамда мусобақа ғолиблари аниқланди, рассомлар ва хайкалтарошларнинг кўргазмалари ҳам байрам руҳига мос тушди. Энг обод хонадон, Мехр ва мурруват соҳиби кўрик танловларининг ўтказилиши тадбир шукухини оширди. Ушбу худудда кам таъминланган, 1.jpgбоқувчисини йўқотган ва ногирон фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди ва совғалар улашилди ва бу билан мехр ва оқибат фазилатлари намоён этилди.

Қишлоқдаги касаначилик, зардузлик, каштачилик, гиламчилик ва бошқа қўл ҳунари билан яратилган махсулотлар кўргазмаси ҳам тадбир иштироқчиларида катта таъсуротлар қолдирди. Ёшларни миллий анана ва қадриятлар билан тарбиялашда муҳим кўргазма воситасини ўтади.

Тадбир ташкилотчилари томонидан мустақиллигимизнинг асл моҳияти байрам ўтказишнинг алоҳида аҳамияти борасида сўз юритилди.

1.jpgТуман ички ишлар ҳодимлари, имом хатиблар томонидан тинчлик ва барқарорликни таъмишлаш, сақлаб туриш борасида халқимиз, фуқароларимизнинг жипслиги ва огоҳлигида эканлиги таъкидланди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида ўтказилган мазкур маънавий-маърифий, маданий тадбир туман аҳолиси учун ўзгача рухда ўтди. Тадбирда фаол иштирок этган ёшларимиз, спорт мусабоқалари ғолиблари, кўрик танлов ғолибларига ва фаол ёшларга Адлия бошқармаси ва туман ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


Рўйҳатга қайтиш