Мустақиллигимиз абадий бўлсин

1.jpgҚашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан Ғузор туман давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан Ғузор тумани Қоракул қишлоқ фуқаролар йиғини Кенгсой кишлоғи 57-сонли мактабда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Сен-ҳаётим бахтимсан ватан” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Адлия бошқармаси, давлат нотариал идораси нотариуслари, МХХ туман бўлими, ИИБ, туман ҳотин-қизлар қумитаси, маънавият-тарғибот бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, имом хатиб, туманнинг истеъдодли ёшлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

1.jpgТадбирда Ғузор туман давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан ёшларни ва қишлоқ аҳолисини яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги кенг нишонланаётган шу файзли ва дориломон кунларда юртимизнинг барча ҳудудлари қатори воҳамиз, туманимиз аҳли ҳам истиқлол неъматлари ва рағбатларидан баҳра олиб сурур ва ғурур билан яшаётганлиги, бугун юртимиз бўйлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маънавий маърифий ишлар кўлами амалга оширилаётганли, истиқлолнинг буюк ютуқларидан бири юртимизда тарихан қисқа муддат ичида миллий давлатчиликнинг сиёсий ва ҳуқуқий, ижтимоий ва маърифий пойдевори яратилганлиги билан бугун ҳар қанча фахрланса арзийди. Ўтган даврда ана шу мустаҳкам пойдевор 1.jpgасосида ҳаётимизнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилганлиги, давлат ва жамиятнинг таркибий тузилиши модернизация қилиниши ва янгиланиши, Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришларнинг ҳуқуқий кафолатлари Конституция ва миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилганлиги, бунда амалдаги қонун ҳужжатларига халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принциплари такомиллашганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида соҳа вакиллари томонидан 2008 йил 17 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, 2016 йил 25 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қушимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва Диний экстремизмнинг салбий оқибатлари мавзуларида маърузалар қилинди.

1.jpgБундан ташқари, қишлоқ ёшу-қарилари ўртасида турли мусобақалар ташкил этилиб, харбий қисм сержантлари томонидан харбий ўқув машғулотлари номойиш этилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида ўтказилган мазкур тадбир туман аҳолиси учун кўтаринки рухда ўтиб, ўтказилган мусобақа ғолибларига адлия бошқармаси ҳамда туман МХХ ва маънавият тарғибот бўлимлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.


Рўйҳатга қайтиш