Сарҳадлари улуғ Ўзбекистоним

Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ва Ғузор туман ФҲДЁ бўлими ташаббуси билан Ғузор тумани Таҳам қишлоғидаги 35-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида “Сарҳадлари улуғ Ўзбекистоним” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда Адлия бошқармаси, туман ФҲДЁ бўлими, МХХ туман бўлими, ИИБ, туман ҳотин-қизлар қумитаси, маънавият-тарғибот бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, имом хатиб, туманнинг истеъдодли ёшлари ҳамда оммавий ахборот воситалари жами 200 нафардан ортиқ фуқаролар ва ёшлар иштирок этишди.

Маънавият-тарғибот гуруҳидан иборат тарғиботчилар яқинлашиб келаётган Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклаб, мамлакатимизда турли жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг жаҳон бозоридаги талабгорлиги, Ўзбекистоннинг дунё мамлакатлари орасида етакчи ўрин тутаётган салоҳияти ва ёшларимизнинг жаҳон мусобақаларида шода-шода медаллар билан қайтиб келаётгани хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, аҳоли ва ёшларга Давлатимиз раҳбари истиқлолнинг илк йилларидан халқимизнинг онгу шуурини, меҳнатга бўлган муносабатини ўзгартиришга, турмуш маданиятини, ҳаёт даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб келаётганлиги, бу жараёнда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялаб вояга етказиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш устувор мақсадга айланиб келганли, шу боис миллий маънавиятимизнинг мустаҳкам қўрғони бўлмиш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишга, фаровонлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар баркамол авлодни вояга етказиш мақсади мужассамлиги ҳақида таъкидланди.

Бундан ташқари туман ИИБ, МХХ ходимлари ва туман имом хатиби томонидан барча жаҳон оммасини ташвишга солган халқаро терроризм, экстремизм, наркобизнес ва одам савдоси муаммолари ҳақида батафсил маълумот берилиб, ёшларни турли хил хуружлардан асраб авайлаш ҳақида катталарнинг, ота-оналарнинг масъулияти хусусидатушунтириш берилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида ўтказилган тадбирда истедодли ёшлар томонидан юрт мадҳи ҳақида кўплаб кўшиқлар ва шеърлар ижро этилди. Туман фаол ёшлари эришган ўз ютуқлари ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумотлар бердилар.

Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими  


Рўйҳатга қайтиш