Ёшлар орасида хуқуқбузарликларни олдини олиш

Дата: 13.10.2016    

Бугунги кунда дунёда ахборот асри саналмиш глобаллашув жараёнлари ўз таъсирини кўрсатаётган тезкор асрда хар бир давлат учун мухим ижтимоий қатлам саналмиш ёшлар масаласи долзарб аҳамият касб этиши шубхасиз, “Ҳеч кимга сир эмаски, инсоннинг қалби ва онгини эгаллаш, айниқса ёшларнинг маънавий дунёсини издан чиқаришга қаратилган турли хавф-хатарлар тобора кучайиб бораётган бугунги ўта нотинч замонда ўзининг кимлигини, қандай буюк зотларнинг авлоди, қандай бебаҳо мерос ворислари эканини теран англаб, она юртга муҳаббат ва садоқат ҳисси билан яшайдиган, иймон-эътиқодди мустаҳкам ёш авлодгина муқаддас заминимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-қазолардан сақлашга, Ватанимизни ҳар томонлама равнақ топтиришга қодир бўлади”.

Мамлакатамизда Конституция нормалари ва унинг асосида қабул қилинган 2016 йил 12 август ойида Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган, 2016 йил 14 сентябрда тасдиқланган “Ёшларга оид давлат сиёсати” тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонун доирасида ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши фаровон келажак учун бугундан харакат қилиниши таъмойилига амал қилингани билан ҳам аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мустақиликка эришган илк кунларданоқ, ёшлар сиёсатини давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилиб, унга жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Қонунларимиз манбаи саналмиш Конституциямизда унинг ҳуқуқий асослари ўз ифодасини топди. Бинобарин, конституциямизнинг 41-моддасида бепул умумий таълим олиш ҳуқуқининг ёшлар учун кафолатлангани ҳам эътиборга молик. Бу эса ёшларнинг келажакда жамиятда ўз ўринларини топишларига имконият яратилишини англатади. Фақат миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги заруратини теран англайдиган, замоновий билимларни, интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларни эгаллаган инсонларгина ўз олдимизга қуйган стратегик тараққиёт мақсадларига эришиши мумкин эканини ҳамиша ўзимизга яхши тасаввур этиб келмоқдамиз.

Таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқарашини ўзгартириш, уларнинг ҳуқуқий ва фуқаролик фаоллигини, ўз келажигига бўлган ишончини оширишнинг энг муҳим омили ва мустаҳкам асосига айланди, десак хеч қандай муболаға бўлмайди. Энг муҳими шундаки, бизнинг янги авлодимиз, билимли, ўтмишнинг ҳар қандай иллатларидан озод бўлган ёшларимиз бугунги кунда мамлакатимизни демократлаштириш ва либераллаштириш, уни янгилаш ва ишончли тарзда равнақ топтиришнинг ҳал қилувчи харакатлантирувчи кучига айланиб бормоқда.

Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодаловчи жамот бирлашмаларининг тузилишига имкон берилиши ҳам ёшларнинг давлат ҳамда жамият бошқарувидаги фаоллигини таъминланишининг эътиборга олинганлигини англатиши шубҳасиз. Мамлакатимизда ёшларнинг муаммоларини ҳал этишдаги умуммиллий харакатда фаол иштирок этаётган нодавлат ташкилотлари, хусусан “Махаллий” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” ва “Соғлом авлод учун” каби жамғармалари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, “Камолат” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қумитаси каби жамоат ташкилотлари фаолияти айнан мазкур қонун норманинг ижросини таъминлашга қаратилган. Яна бир муҳим жиҳат шуки, айнан шу йул билан ёшларда мамалакат тақдирига дахлдорлик ҳисси ҳамда уларда фаол фуқаролик позицияси ёхуд ҳуқуқий фаоллиги шакллантирилиши ҳаётий ҳақиқат саналади.

Халқимиз болажон, ўз фарзандларига эътиборли ҳалқ бироқ хозирги глобаллашув ёхуд дунё хамжамиятига иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан интеграциялашув жараёни фаол кечаётган даврда бундай қонуннинг белгиланиши ўта долзарб саналади. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўз сўзларида: “Мамлакатимиз ёшларига ғамҳўрлик қилишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳамда ўзининг конституциявий бурчи деб билади: “Албатта, ҳар қайси боланинг ўз ота-онаси ва яқинлари бор. Ва айни шу инсонлар боланинг соғлом ва оқил бўлиб, замонавий билим ва касб-ҳунарларга эга бўлиб ҳаётда ўз ўрнини топишни истайди ва керак бўлса, Шу йўлда бутун борлиғини бағишлайди.

Лекин мен шу юртнинг раҳбари бўлиб, ҳар қайси ота-онанинг ёнида туриб, жондан азиз фарзандларимизга билдирадиган орзу-ниятларни амалга оширишда ўзимизни масъул, деб биламан ва бундай вазифамдан ҳеч қачон қайтмайман”.

Бу эса, фарзанд ва ота-она ўртасидаги нафақат ҳуқуқий масъулият балки асрлар давомида ворисийлик асосида авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган ўзбекона оқиллик, оқибатлиликнинг исботидир.

М.Бахринова, Қарши туман ДНИ катта нотариуси