Инсон ҳуқуқлари олий қадрият

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг туб моҳияти инсон ҳуқуқлари ҳимоясини қонунда ва амалда таъминлаш ҳамда бунинг кафолатларини яратишдан иборат. Зеро, Асосий қонунимизнинг давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида маъсуллиги тўғрисидаги қоида (2-моддаси) билан бошлангани ҳам инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг давлат мафаатларидан устунлиги ифодасидир.

И.А.Каримов

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахилсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Бошқача айтганда Ўзбекистон инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш мамлакат ижтимоий риважланиши ва давлат қурилиши, шунингдек ички ва ташқи сиёсатининг энг асосий йўналиши этиб белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, инсоният тараққиётининг энг асосий ютуқларидан бири бўлган инсон ҳуқуқлари ғоясини қўллаб халқаро ҳуқуқий хужжатларнинг ўзагини ташкил этади. 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясининг 1- моддаси инсон ҳуқуқлари тизимининг энг асосий қоидаларини назарда тутади. Ўнга кўра, эркинлик, тенглик ва бағрикенглик тамоиларига асосланган ҳуқуқлар инсон ҳуқуқлдарининг ажралмас қисмидир. БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги 171-резалюцияси эса, инсон ҳуқуқлари тушунчасининг умумийлик (универсаллик), бўлинмаслик, ўзаро боғлиқлик, дахлсизлик, холислик, танланмаслик каби асосий пренципларга асосланишини белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб инсон ҳуқуқлари ғояларига содиқлигини ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини эълон қилди. Бунинг тасдиғи сифатида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари сохасидаги 60 та асосий халқаро хужжатга қўшилганини, БМТ томонидан бу сохада қабул қилинган 6 та энг асосий халқаро шартномага аъзо бўлганини таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикасида барча давлат органларининг фаолияти ўз ваколатлари доирасида инсон ва жамият фаровонлигига хизмат қилишга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга жамият тараққиётини юксалтиришга қаратилган. Шу жумладан ҳудудий адлия органларининг вазифалари ҳам бевосита Асосий қонунимизда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда бузулишнинг олдини олиш юзасидан тегишли чоралар қўллашга йўналтирилган.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мустақил Ўзбекистоннинг адлия органлари фаолиятини ташкил этишда ва тарихий ахамият касб этди. Мазкур Фармон билан Ўзбекистон ССР адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 12 ноябирдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиг фаолиятини такомиллаштириш маслалари тўғрисида ”ги 523-сонли қарори қабул қилиниб адлия органларининг вазифалари функциялари ва ҳуқуқларини белгиловчи тегишли нариматив-ҳуқуқий хужжатлар тасдиқланди.

Сўнги йилларда мамлакатимизда олиб борилган ислохатлар баробарида адлия органлари фаолиятини ҳам замон талабига мос тарзда жамиятни демократлаштириш ва эркинлаштириш мавофиқ равишда ташкил этишга катта эътибор берилди. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 370-сонли қарори адлия органлари фаолиятини янги йўналишда маҳаллий давлат ҳокимиятидан мустақил орган сифатида ташкил этишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг янги тахрирдаги Низоми тасдиқланди.

Мазкур қарорнинг ахамиятли жиҳати шундаки, қарор асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси, Қарақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шахар адлия бошқармаларида тегишли булимлар ташкил етилди.

Таъкидлаш керакки, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти сохасида ягона давлат сиёсати амалга оширишини таъминлаш адлия органларининг асосий ва энг мухим вазифвси этиб белгиланди. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳудудий адлия органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сохасидаги ваколатларини шартли равишда қўйидаги учта йўналишга ажратиш мумкин:

-инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нарматив-ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

-инсон ҳуқуқларин ҳимоя қилиш сохасида ҳуқуқни қўллаш амалиётни амалга ошириш;

- инсон ҳуқуқларин ҳимоя қилиш сохасидаги қонунчилик хужжатларининг амалга оширилишини тахлил қилган ҳолда, ушбу сохага оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Инсон ҳимоя қилишга оид нарматив-ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш борасида ҳудудий адлия органларининг махаллий давлат ҳокимияти органлари нарматив тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертезадан ўтказиш фаолиятини кўрсатиш мумкин. “Нарматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари нариматив ҳуқуқий ҳужжатнинг бир тури ҳисобланади. Мазкур Қонуннинг 18-моддасида эса, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг нарматив хусусиятга эаг бўлган қарорлари лоихаларининг ҳуқуқий экспертизаси вилоят адлия бошқармалари томонидан

амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Ҳуқуқий экспертизининг асосий мақсади махаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини

текширишдан иборат. Бу борада Адлия вазирлиги томонидан “Махаллий давлат жамияти органларининг нарматив-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий қўлланма ” ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда вилоят адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича ишлар ушбу қўлланмага асосан ташкил этилган.

Инсон ҳуқуқлари

бўлими бошлиғи Ш.Тошпўлатов