Фермер хўжалигига етказилган зарар ундирилди

2012 йил 2-чорагида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан 129 та хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларнинг қонунийлиги ўрганилиб, улар томонидан тузилган 36 305 та шартномалар кўриб чиқилди. Ўрганиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 5941 та шартномалар тузилиши бўйича, 11758 та ҳолатда шартномаларнинг бажарилиши бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Судларга, 4 миллиард, 172 миллион сўмлик 460 та даъво ариза, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 204 та тақдимнома, 
380 та огоҳнома, 71 та кўрсатма ва 457 та талабнома киритилди.

Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан Чироқчи туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Усанов Эшдавлат Усанович” фермер хўжалиги раиси З.Усановнинг фермер хўжалиги ер майдони 2012 йил ғалла ҳосили учун таёрлиги ҳақида туман ер ресурслари ва давлат кадастри томонидан сертификат берилган бўлсада, Шаҳрисабз тумани “Дон халқ-ризқи” томонидан асоссиз равишда 4 тонна 150 кг R1 нав таня авлод уруғлик дони берилмасдан шартнома шартларни бузган. Натижада фермер хўжалигига ўз вақтида уруғлик дони етказиб берилмаганлиги оқибатида банкдан олинган имтиёзли кредитни қоплаш имконидан маҳрум этилган. Фермер хўжалиги раиси З.Усанов ушбу етказилган зарарни ундириб беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, “Усанов Эшдавлат Усанович” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, жавобгар Шаҳрисабз тумани “Дон халқ-ризқи” ОАЖдан контракция шартномасининг 4.2 бандига асосан 498 000 сўм 
15 фоизлик жарима ва жарима билан қопланмаган қисми 4 563 081 сўмлик етказилган зарарни ундириш ҳақида 2012 йил 23 майда даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят Хўжалик суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси

катта маслаҳатчиси Б.Вохидов