Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
19.10.2021

Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН

I. Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар:

1.Ғузор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

2.Ғузор туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

3.Муборак туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

4.Косон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

5.Қамаши туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

Фаолият йўналиши:

·         қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

·         ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

·         ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

·         давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш;

·         қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш;

·         туман (шаҳар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

·         ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

·         фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш;

·         инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

 

 

 

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар:

·         фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

·         ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

·         давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

·         расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

·         жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·         соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·         таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

·         коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

·         ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

·         Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

·         юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

·         давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш лозим;

·         шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

 

    Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         ·иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         ·муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         · хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·         ·қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;

·         ·идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

·         Қўшимча афзалликлар:

·         ·замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         ·давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати:

·   номзодлар 2021 йил 27 октябрь кунига қадар ҳужжатларини топшириши мумкин.

 

·        Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидаги ҳужжатларни тизимга бириктириши лозим:

·        – шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка),

·        – диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома

·        – 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати;

·        – фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси.

·        Номзод бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган лавозимларнинг фақат биттасини танлаши ва танланган лавозим бўйича танловда иштирок этиш мумкин. Номзод бир вақтнинг ўзида бошқа эълонда кўрсатилган лавозим бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжат топшириши мумкин.

Манзил:

·   Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси (Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 55-уй). Боғланиш учун телефон: 75.221-26-69.

 

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш