Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
14.09.2021

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил қилинган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар:

Т/р

Марказ номи

Марказ бошлиғи

Бош

юрисконсульти

Жами

1

Косон тумани

1

3

4

2

Муборак тумани

1

1

2

3

Касби тумани

-

4

4

4

Китоб тумани

1

-

1

5

Шаҳрисабз тумани

-

1

1

6

Деҳқонобод тумани

-

2

2

7

Қамаши тумани

1

4

5

8

Миришкор тумани

-

3

3

9

Ғузор тумани

1

4

5

10

Чироқчи тумани

1

4

5

11

 Яккабоғ тумани

-

3

3

12

Қарши шаҳри

-

3

3

13

Шаҳрисабз шаҳри

1

-

1

14

Қарши тумани

-

3

3

Вилоят бўйича жами:

7

35

42

 

Фаолият йўналиши:

·     юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;

·     давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;

·     давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;

·     давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

·     давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

 

Фаолият соҳаси асосида қуйидаги билим-кўникмаларга эга бўлиш зарур:

·     фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

·     ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

·     аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

·     ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

·     жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·     соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·     қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

·     ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;

·     расмий ҳужжатларни тайёрлаш;

·     компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.

 

Расмий талаблар:

·     юриспруденция мутахассислиги олий маълумотга ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломга эга бўлиш;

·     мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи (марказ бошлиғи лавозими учун), муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

·     давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади).

 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·   барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

·   иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·        ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача
4-5 млн. сўм;

·   хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·   қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

·   идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Мурожаат муддати:

·   номзодлар 2021 йил 24 сентябрга қадар ҳужжатларини юбориши мумкин.

 

·        Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидагиларни тизимга бириктириши лозим:

·        – шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка),

·        – диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома

·        – 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати;

·        – фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси.

·        Номзод бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган лавозимларнинг фақат биттасини танлаши ва танланган лавозим бўйича танловда иштирок этиш мумкин. Номзод бир вақтнинг ўзида бошқа эълонда кўрсатилган лавозим бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжат топшириши мумкин.

Манзил:

·   Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси (Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 55-уй).Боғланиш учен телефон: 75-221-26-69 

 

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://disk.yandex.ru/i/JK9M-_iSMTBHKg ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш