Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус

лавозимларига танлов ўтказишни қайта эълон қилади

Қорақалпоғистон Республикаси

Тахиатош шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қашқадарё вилояти

Қамаши туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Сурхондарё вилояти

Денов туман 4-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қораузак туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар 6-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Учкўприк туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Тошкент вилояти

Бўстонлиқ туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Бекобод туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2013 йил 28 февраль

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

5. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма);

6. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

Манзил:Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй.

Телефонлар (8-371) 233-44-48, 236-78-52, (ички) 183,184, 185.


Рўйҳатга қайтиш