Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни қайта эълон қилади.

Қарши шаҳар 6-сонли давлат нотариал идорасида 1-нафар

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Фуқаролик паспорти нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Диплом нусхаси (нотариал тасдиқланган ҳолда)

5. Талабгорнинг малака имтихонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтихони топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтихонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма)

6. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолият тўғрисидаги тавсифнома

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2012 йил 9 августга қадар)

Манзил: Тошкент шаҳри Сайлгоҳ кўчаси 5 уй

Мурожаат учун телефонлар 8(371)233-44-48, 236-78-52


Рўйҳатга қайтиш