Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ўрганиш натижасида...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил III ва IV чоракларга (II ярим йиллик) мўлжалланган иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда бошқарма деб юритилади) фаолиятининг самарадорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда юридик хизмат соҳасидаги ишларни ташкил этишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўтказилган ўрганишларда жами 175 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида 143 та ҳамда 32 та юридик хизматни ташкил этилишида қонун ҳужжатларига риоя этилмаслик ҳолатларини ташкил этади.

Бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низомда белгиланган бир қатор вазифалар амалга оширилмаганлиги маълум бўлди.

Ўрганишда, бошқарма томонидан лицензия беришда лицензия талабгорларидан Вазирлар Маҳкамасининг 189-сон қарори билан тасдиқланган “Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида” Низомда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ортиқча ҳужжатлар олинганлиги, лицензия беришда белгилаб қўйилган муддат бузилишига йўл қўйилганлиги, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш ҳамда лицензиатлар билан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими тузиш амалиёти мавжуд эмаслиги, шунингдек, туризм фаолияти бўйича лицензиялар реестри юритилган бўлиб, лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар бошқарманинг веб-сайти мавжуд бўлмаганлиги сабабли жойлаштирилмаган.

Бошқарма томонидан оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш учун Реестрга киритиб, ягона Реестридан кўчирма беришда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомда кўрсатиб ўтилганидан ортиқча ҳужжатлар олинганлиги, меҳмон уйларини мажбурий шарт-шароитларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқишда белгиланган муддатларга риоя этилмаганлиги ҳамда оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш ва ягона реестрга киритиш тўғрисидаги реестрдан берилган ва қайта расмийлаштирилган кўчирмалар бутун жаҳон Интернет ахборот тармоғидаги веб-сайтида онлайн режимда веб-сайт бўлмаганлиги сабабли эълон қилинмаганлиги, шунингдек, меҳмон уйлари фаолияти ва улар томонидан меҳмон уйлари фаолиятини мониторинг қилиш амалиёти йўлга қўйилмаган, яъни мазкур Низомда кўзда тутилган талаблар бажарилиши мониторинг қилиб борилмаган.

Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи ўрганилганда, бошқарма томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этилмаганлиги ҳолатлари ҳам аниқланди.

Хусусан, бошқарма томонидан оғзаки мурожаатларга ёзма жавоб хати бериш амалиёти мавжуд эмас, 2017-2019 йилларда келиб тушган 100 дан ортиқ оғзаки мурожаатларга ёзма жавоб хати берилмаган.

Бошқарма томонидан айрим мурожаатларни кўриб чиқилиши натижалари бўйича мурожаат муаллифларига ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинмаган.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддаси талаби бўйича ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра маълумотномалар (шарҳлар) тузилмаган ва бунинг натижасида қайси соҳада мурожаатлар ошганлигининг ёки камайганлиги, буни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида келгусида ушбу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилмаган ва натижада веб-сайтда ҳам эълон қилинмаган.

Юридик хизматни ташкил этилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилганда, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан юридик хизмат ходимининг иш жойи моддий-техника жиҳатидан минимал талаблар асосида умуман таъминланмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.