Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти


Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида вилоят “Ёшлар маркази”да “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти мавзусида давра суҳбати ўтказилди.1.jpg

Тадбирда Адлия бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қашқадарё вилоят Кенгаши, истеъдодли ёшлар, коллеж талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Ўтказилган ушбу тадбирда адлия бошқармаси масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва унинг аввалги Қонундан фарқланиши борасида сўз юритилди.

1.jpg Шунингдек, маърузачилар томонидан бугун мамлакатимиз ёшлари томонидан эришилаётган улкан ютуқлар, истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб ёшлар тарбияси, таълими, умуман кадрлар тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор, мамлакатимизда ёшларга, баркамол авлодга берилаётган имкониятлар, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик доираси йилдан-йилга кенгайиб бориши, бугунги кунга қадар давлатимиз томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, баркамол авлод камолоти учун ўтган йиллар давомида ёшларга оид ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи 20 дан ортиқ қонунлар, 1.jpg30 дан ортиқ Президент Фармонлари ва Қарорлари, 100 га яқин Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган, 2016 йил 14 сентябрда имзоланиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, янги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда амалга оширишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси борасида батафсил маълумотлар берилди.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги янги қонун моҳиятига кўра, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини тартибга солувчи ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштиришни назарда тутиши ҳамда ушбу Қонуннинг энг муҳим кўринишга эга бўлган моддаларига алоҳида тўхталиб маълумот берилди.

1.jpgУчрашув қатнашчилари “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилинганлиги Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқ манфаатларининг ҳуқуқий кафолатлари янада кучаётганлиги, эртанги кунда мамлакатимиз ёшларининг янги-янги марраларни заб этишига, уларнинг юртимиз тараққиётига муносиб хисса қўшишига замин яратилиши борасида фикрлар билдирдилар.

Бундан ташқари 25 йилда Ўзбекистонннинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳатлари, ўзгаришлар борасида видеоролик намойиш этилди.

Тадбир қизгин бахс ва савол-жавобларга бой кўринишда ўтди.