Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сарҳисоб


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида “2016 йил 1-чораги давомида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғриси”да кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 1.jpg

Унда бошқарма аппарат ҳодимлари ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралар ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосарининг ахбороти тингланди ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан 2016 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар эришилган ютуқлар ва йўл қуйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 62 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 396 та мурожаатнинг 210 таси тегишли тартибда кўриб чиқилиб, шундан 92 таси, яъни 43,8 фоизи қаноатлантирилди.

Шунингдек, бошқарманинг “ишонч телефони”га келиб тушган 32 та мурожаатнинг 27 таси тегишли тартибда кўриб чиқилиб, шундан 18 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида 9 209 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 259 та тақдимнома, 75 та маъмурий (шундан 51 таси маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома) жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 212 та огоҳнома киритилди.

1.jpgНатижада 142 нафар шахс интизомий (шундан 9 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган), 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, шунингдек, киритилган тақдимномаларга асосан 16 449 846,8 мингсўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгалари (шундан 16 449 647,2 минг сўми фермер хўжаликлари)га қайтарилди ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва назорат қилувчи органларнинг 51 та ноқонуний ҳужжати бекор қилинди.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан судларга 8 803 457,5 минг сўмлик 319 тадаъво аризалари киритилган бўлиб, қолдиқ даъво аризалари билан бирга 5 806 835,9 минг сўмлик 406 тадаъво аризалари қаноатлантирилди.

Шунингдек, Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар томонидан жами 1 378 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, шундан 216 маротабаоммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар амалга оширилгани таъкидланди.

Йиғилишда бошқарманинг меҳнат ва ижро интизоми, ички тартиб қоидалари билан боғлиқ бошқа масалалари бўйича батафсил тухталиб, муҳокама этилган масалалар юзасидан Ҳайъат қарори қабул қилинди.